uzluga.ru
добавить свой файл
1

Фатволар тўплами www.tavhid.com

Ҳайз кўрган аёлнинг тавоф қилиши жоиз эмасдир

Савол: Ҳайз кўрган аёл қилган тавофнинг ҳукми нима?

Жавоб: Агар хотин киши Маккада узоқ қолиши мумкин бўлмай, ҳайз кўрган пайтидагина тавоф қилишга мажбур бўлса, ҳайз кўрган ёки жунуб бўлган ёхуд таҳорати бузилган ёки умуман қандайир нажосат билан тавоф қиладиган одамнинг таҳоратли бўлишини фарз деб ҳисоблаётган уламоларнинг бир сўзига биноан, жоиздир. Бироқ, қурбонлик қилиши шартдир. Ҳайз қони ёки жунублик пайтида тавоф қилган бўлса битта туя ёки қўй, таҳоратсиз тавоф қилган бўлса битта қўй бўғизлайди.

Ҳайз кўрган аёлга тавоф қилишни таъқиқлашни, тавофнинг намозга ўхшашлиги сабабли, дейдилар. Баъзида эса, ҳайз кўрган аёл кишининг эътикоф қилиши таъқиқланганидек, масжидга кириши ҳам таъқиқланди, деб сабаб келтирдилар. Зеро Аллоҳ таоло Иброҳим алайҳис-солату вас-саломга (Пайғамбаримизга салавот ва саломларнинг энг афзаллари бўлсин!):

      

«Менинг Байтим Уйимни тавоф қилгувчилар қиём, яъни намозда тик ғоз туриш, рукуъ, сажда қилгувчилар (яъни ўша жойда намоз ўқигувчилар) учун пок тутинг!» (Ҳаж: 26) - деди.

Аллоҳ таоло ушбу ибодатлар учун Каъбани пок тутишга амр қилди. Ҳайз кўрган аёлнинг Каъбага кириши таъқиқланди. Уламолар тавоф учун намоз учун фарз бўлган такбири таҳрима, қироат ва бошқа нарсалар фарз эмаслиги ҳамда тавофни ейиш, ичиш, гапириш ва бошқа нарсалар бузмаслигига қарор қилдилар.

Шунинг учун ҳам, ҳайз кўрган аёлни масжидга киришининг ҳаромлиги масжид ҳурмати сабабли эканини таъкидлаётган одамнинг ҳужжати, масжидга кириш учун таҳоратли бўлишни шартлардан бири деб ҳисобламаслигидир. Чунки Аллоҳ таоло Каъбани тавоф, эътикоф, рукуъ ва сажда қилгувчилар учун пок тутишга буюрди. Эътикофдаги аёлнинг масжидда таҳорат билан туриши шарт қилинмайди. У (эътикоф қилиши учун) кичик ҳадас (қазойи ҳожат ёки ел келиши) сабабли таҳорат қилиши – мусулмонлар иттифоқи қарори билан - шарт эмас. Агар эътикоф қилаётган аёлнинг ҳайз қони келиб, бирон бир эҳтиёжи учун масжидда туришга мажбур бўлиб қолса, туришининг зарари йўқдир. «Рукуъ ва сажда қилгувчилар» - намозхонларнинг эса таҳоратли бўлишлари шартдир. Ҳайз кўрган аёл эса намозни ҳам, намознинг қазосини ҳам ўқимайди.

Энди, шуни билишимиз керак: тавоф қилгувчининг эътикоф қилганлар сафига қўшиладими ёки намозхонлар сафига қўшиладими ёхуд улар ўртасидаги учинчи тоифами? Бу, ижтиҳодий масаладир. «Каъбани тавоф қилиш – намоздир» деб айтилган сўзнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тарафидан айтилгани аниқ эмас. Балки у, ибн Аббос разияллоҳу анҳу тарафидан марфуъан ривоят қилинган. Айрим уламолар ибн Аббоснинг: «Жунублик пайтида Каъбани тавоф қилган киши қон чиқариши керак» деб айтган сўзини нақл қилдилар. Бундан кўриниб турибдики, ибн Аббос разияллоҳу анҳу тавофни қайсидир бир тарафдан намозга ўхшатган. Бироқ бу «Тавоф – таҳорат бўлиши шарт қилинган намоз турларидан биридир» дегани эмас. Унинг: «Биронтангиз масжидга борса бармоқларини бир-бирига кириштирмасин. Чунки у, намоздадир» ёки «Модомики намоз бандани тутиб турар, у намозни кутиб ва қасд қилиб турар экан, банда намоздадир» - деб айтган сўзлари ҳам шу маънодадир.

Ҳайз кўрган аёл уламолар қарори-иттифоқи билан, мумкин бўлгани қадар таҳорат билан тавоф қилиши шартдир. Агар ҳайз кўрган ҳолатида (Каъбага) келган бўлса тавоф қилмайди. Бироқ, Арафотда тураверади ва бошқа ҳаж амалларини қилаверади. Тавоф қилиш учун эса ҳайз қонининг тўхташини кутади. Агар (ҳайз қони) келаётган пайтда тавоф қилишга мажбур бўлса, уламоларниг икки фатвосидан бирига кўра, жоиздир.


Шайхулислом ибн Таймийя раҳимаҳуллоҳ


Манба: Ҳикмат Нури